Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон армияси учун Қозоғистондан тунда кўриш қурилмалари харид қилинди
6.02.2018 13:22,  
7

Қозоғистон ТОО "КАЕ" компанияси томонидан ишлаб чиқилган тунда кўриш қурилмалари 2017 йил якунида Ўзбекистон Қуролли кучларига етказилди, деб хабар қилди "Қозоғистон инжиниринг" МК АЖ матбуот хизмати.

Тошкентда ўтган йили сентябр ойида ўтказилган "Ўзбекистон-Қозоғистон: ҳамкорликнинг янги босқичи" номли саноат кўргазмасида ушбу завод ўз маҳсулотларини тақдим этди.

Кўргазмада Қозоғистон ҳарбий саноат мажмуаси корхоналари ўз маҳсулотлари — зирҳланган автомобиллар, универсал полигон қурилмаси, қўмондонлик-штаб машиналари ва радиореле станциялари, радиоалоқа воситаларини намойиш этмоқда.

Ўтказилган музокаралар натижасида икки томонлама шартнома имзоланди. Қозоғистонда ишлаб чиқарилган тунда кўриш қурилмалари муваффақиятли синовдан ўтказилди.

Бугунги кунда завод маҳсулотлари Қозоғистон армиясида фойдаланилиб, хорижга ҳам экспорт қилинмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан