Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Лотерея сабаб 222 нафар банк ходими хайфсан олган, 91 таси ишдан олинган
7.02.2018 20:09,  
18

Бугунги кунда айрим тижорат банклари томонидан бир неча турдаги лотереялари ташкил этилиб, фуқароларга сотилмоқда, деб ёзади Uznews нашри.

Лекин, айрим ҳолатларда мижозларга банк хизматлари кўрсатиш жараёнида пенсия ва нафақаларга лотерея билетлари қўшиб берилиши ҳолатлари қайд этилган.

Таъкидлаш жоиз, лотерея билетларини иш ҳақлари, пенсия ва нафақалар, бошқа биринчи даражали тўловларга қўшиб сотиш қатъиян тақиқланган. Бу бўйича қуйи филиалларга Халқ банки бошқарувининг алоҳида кўрсатмаси берилган.

Фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар ва шикоятларда кўтарилган масалалар атрофлича таҳлил қилиниб, қонунбузарликка йўл қўйган филиал раҳбарлари ва масъул ходимларига нисбатан меҳнат қонунчилиги талаблари доирасида интизомий чоралар кўрилган.

Жумладан, ўтган йилда мижозларга банк хизматлари кўрсатилишида амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этмаган ва ишда (жумладан, лотереялар билан ишлашда) қўпол хато ва камчиликларга йўл қўйган банк филиалларининг 222 нафар раҳбар ходимига Меҳнат кодексининг хайфсан ва ўртача иш ҳақига нисбатан жарима қўллаш тарзидаги интизомий чора кўрилган, 91 нафар раҳбар ва бош бухгалтер эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Адлия вазирлигининг маълум қилишича, Банк раҳбарияти томонидан фуқароларга лотереяларнинг­ сотилишини қатъий равишда ихтиёрийлик принципига риоя қилган ҳолда амалга ошириш ва фуқароларнинг асосли эътирозлари келиб чиқишининг олдини олиш чоралари кўриб борилади ва жараён доимий назоратга олинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан