Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






15 кишигача йўловчи сиғимига эга бўлган автобус воситаларига Қамчиқ довонидан ўтишга рухсат берилади
8.02.2018 17:58,  
11

7 февраль куни пойтахтдаги Wyndham меҳмонхонасида Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессияси пресс қаҳва шаклида бўлиб ўтди. Сессияда туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ва «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори батафсил муҳокама қилинди.

Учрашувда туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси журналистларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берди. Журналистлардан бирининг Ўзбекистонда вилоятларга қатнайдиган автобус ва минивенларга тунги вақтда Қамчиқ довонида ҳаракатланишига рухсат берилмагани ҳақидаги саволига Азиз Абдуҳакимов қуйидагича жавоб берди:

«Бугун давлат раҳбарининг «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди. Унинг 25-пунктида 15 кишигача бўлган йўловчи сиғимига эга бўлган автотранспорт воситаларига Ангрен — Поп (Қамчиқ довони), Самарқанд — Китоб ва Ғаллаорол — Зомин йўналишида ҳаракатланишига рухсат берилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, мазкур қарорда сайёҳларни ташиш билан шуғулланувчи автобусларнинг хавфсизлик талабларига жавоб бериши зарурлиги ҳам белгилаб қўйилган. Уларда GPS, суғурта полиси, нур қайтаргич қоплама бўлиши керак. Шунингдек, автобусда икки нафар ҳайдовчи, автотранспорт воситасининг техник кўрикдан ўтгани ҳақидаги маълумотнома ҳам бўлиши талаб этилади.

Ички ишлар органлари GPS ўрнатилган автобуснинг қаерда ҳаракатланаётганини аниқ билади. Зарур ҳолда «тревога тугмаси» босилганида йўл-патруль хизмати ёки тез тиббий ёрдам етиб келади. Бу билан эса йўловчилар хавфсизлиги таъминланади».

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан