Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда қидирувда бўлган педофил қўлга олинди
8.02.2018 20:37,  
9

Тошкентда Ўзбекистон ЖКнинг 129-моддаси 1-қисмида кўрсатилган (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) жиноятини содир этганлиги учун қидирувда бўлган шахс қўлга олинди, деб хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, 1960 йилда туғилган фуқаро Мирзаакбаров Юсуф Абдуманнонович, шахсини аниқлаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ Реабилитация марказига олиб келинди.

Ю.А.Мирзаакбаров Ўзбекистон ИИВ Ахборот маркази базаси орқали текширилган вақтда, унга нисбатан 29.04.2016 йилда Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинганлиги аниқланди.

Ю.А.Мирзаакбаров Ўзбекистон ЖКнинг 129-моддаси 1-қисмида кўрсатилган (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) жиноятини содир этганлиги учун қидирувда бўлган.

Ҳозирда унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан