Чилонзорда барпо этиладиган масжидга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи бериладиган бўлди

09.02.2018 | Ўзбекистон | 2891

Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Чилонзор туманида барпо этиладиган масжидга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи бериладиган бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлат раҳбари Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишуви жараёнида мазкур масжид майдонига ташриф буюрди.

Шавкат Мирзиёев масжид лойиҳаси билан танишар экан, уни янада такомиллаштириш, бунда халқ ва уламоларнинг таклифларини ҳам ўрганиш зарурлигини таъкидлади.