Пора билан қўлга олинган ИИБ ходими суд залидан озод этилди

10.02.2018 | Жамият | 7259

Кеча, 9 февраль куни Нукус шаҳар “Жувазши” маҳалла фуқаролар йиғини, Жузимбоғ кўчасида истиқомат қилувчи 1989 йилда туғилган М.Н нинг суд иши кўрилди. Унда жамоатчилик вакиллари, жумладан Ёшлар етакчиси иштирок этди.

ИИБ катта инспектори таъмагирликда гумонланиб тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қўлга олинган эди, деб ёзади Uznews.

У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича суд қилиниб, Суд жараёни 2018 йил январь ойида икки маротаба ўрганиб чиқилди.

Иш 2 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Хўжайли туман судида яна бир бор кўрилди.

Фуқаро М.Н ни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ўз кафиллигига олди ва у суд залидан озод қилинди.

Ёшлар иттифоқи тез кунларда унинг бандлигини ҳам таъминлаш учун ҳаракатни бошлаб юборган.