Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: жамоат транспорти “ақлли” бўлсин (видео)
13.02.2018 01:11,  
13

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон 24 телеканали эфирида янги қурилаётган ер метро йўналишлари билан танишиб, ўз фикрини билдирди.

Президент фикрига кўра, метро – қулайлик, хавфсизлик ва арзонлик жиҳатидан жуда қулай транспорт туридир, фақат унинг логистикасини чуқур ўйлаш керак.

“Энг катта масала — логистика, буни чуқурроқ ўйлаш керак. Автобус ва метро логистикаси шундай ақлли бўлсинки, буни одамлар сезсин. Одамлар сезиши учун эса бир кун эмас, ҳар куни ишлаш керак. Ҳар куни мониторинг қилиш керак — қаерда тирбандлик бор, қаерда одамлар кўпроқ норози бўляпти, қайси бекатларда қай вақт одам кўп, тирбандлик қаерда, қачон пайдо бўляпти, унинг логистикаси қандай? Мана шу масалаларни ҳам ўйлаш керак”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент фикрига кўра,  ҳар куни дронлар, вертолётлар ёрдамида, йўловчилар оқимини таҳлил қилиш керак ва бир чоракда бир марта йўналишларга аниқлик киритиш керак, чунки замон ва талаб ўзгармоқда. Уларга мос келиш керак.

“Ягона мақсад — одамларга шароит яратиш. Ёз вақти бошқа, қиш вақти бошқа, таътил вақти бошқача талаб. Ҳаёт ҳар куни ўзгариб боряпти”, — деди президент.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан