Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда фото ва видеосъемкаларни тақиқловчи янги белги пайдо бўлади
13.02.2018 13:51,  
9

Ўзбекистонда яқин ойларда жамоат жойлари, бино ва иншоотларни фото ва видеосъемка қилиш тақиқланиши ёки мавжуд чекловлар ҳақида маълумот берувчи ягона белги пайдо бўлади.

Бу Вазирлар маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жамоат жойлари, бино ва иншоотларни фото ва видеосъемка қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш" лойиҳасида кўзда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, ҳар қандай фуқаролар тақиқ ёки чеклов белгиси қўйилмаган жамоат жойлари, бино ва иншоотларни фото ва видеосъемка қилиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, улар объект эгаларидан съемка қилиш тартибини аниқлаштирувчи тушунтиришлар ва ҳужжатларни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Ҳужжатда аниқ қайд этилганки, Тошкент, Нукус ва вилоят марказларида жойлашган бино ва иншоотларнинг, агар у тақиқланган объектлар рўйхатига киритилмаган бўлса, ташқи томонини фото ва видеосъемка қилишга таъқиқ ёки чеклов қўйишга рухсат берилмайди.

Ўз хизмат вазифасини бажараётган ҳарбий хизматчи ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимларини қурол-аслаҳалар, ҳарбий техника, шунингдек, ИИВ, ФВВ, Мудофаа вазирлиги, МХХ ва Миллий гвардия бўлинмаларининг тезкор ва хизмат-жанговар фаолиятини суратга тушириш такиқланади.

Фото ва видеосъемкаларнинг ўзига тўхталадиган бўлсак, у жамоат жойларида тартибни бузмаслиги, бошқа шахсларга ноқулайлик ва хавф туғдирмаслиги, транспорт ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслиги, мансабдор шахсларга ўз вазифасини бажаришига тўсқинлик қилмаслиги, юридик ва жисмоний шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини бузмаслиги керак.

Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши, вилоят ҳокимиятлари ва Тошкент ҳокимлигига фото ва видеосъемкаларни амалга ошириш мумкин бўлмаган жамоат жойлари, бинолар ва иншоотлар рўйхатини шакллантириш топшириғини берган. Бу иш уч ой муддатда амалга оширилиши лозим.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан