Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркиядаги ўзбекистонлик талабалар томонидан «Буюкларимиз изидан: Навоий ва Бобур» деб номланган тадбир уюштирилди
16.02.2018 17:53,  
22

Туркия Республикасида ўқиётган ўзбекистонлик талабалар 2018 йилнинг 14 февраль куни Истанбул университетида, «Буюкларимиз изидан: Навоий ва Бобур» деб номланган тадбир уюштириишди. Учрашувда жаъми 200 га яқин талаба билан бир қаторда Ўзбекистон Республикасининг  Истанбул шаҳридаги Бош консулхона вакиллари, Туркиядаги университетларда фаолият юритаётган ўзбекистонлик профессор-ўқитувчилар, қатор университетлардан туркиялик меҳмонлар, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ҳам иштирок этди. 

Бошловчилар тадбирни очиб берганларидан сўнг Навоий ва Бобурнинг азиз хотираси ва «Zeytin Dalı​» операциясида шаҳид бўлган аскарлар учун Қуръони Карим тиловат қилинди.

Тадбирни уюштирган Ўзбекистонлик талабалар жамияти номидан Эргаш Жумаев сўзга чиқиб нутқ сўзлади.

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги бош консули Шуҳрат Аминов сўзга чиқиб, Ўзбекистонда Навоий ва Бобурга бўлган эътибор ва маданият ва илм-фан соҳасида қилинаётган ишлар ҳақида айтиб ўтди.

Тадбирни уюштиришда ҳисса қўшган Туркиядаги Чет эллик талабалар уюшмалари федерацияси бошлиғи Меҳмет Али Болат сўзга чиқиб ўзбекистонлик талабалар жамиятининг фаолиятига омад тилади.

Талабаларимиз тадбир давомида Баҳшаҳда, Ноор Аҳмад, Саидбек, Файзуллохон, Баҳодир, Фаррух ва Муҳаммад Али томонидан Навоийнинг ғазаллари, туюқлари ва рубоийлар ўқидилар.

Тадбир сўнгида нутқ сўзлаган олимларга, санъаткорларга ва тадбирга ҳисса қўшганларга эсдалик совғалари топширилди ва асосийси «Буюкларимизнинг изидан: Навоий ва Бобур» номли тадбиримизга ташриф буюрганларга ўзбек оши тортилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан