Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухоро вилояти ҳокими вазифасидан озод этилгани ҳақидаги хабарлар инкор этилди
17.02.2018 13:10,  
16

«Озодлик» радиосининг Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев вазифасидан озод қилингани ва унинг ўрнига Бухоро шаҳри ҳокими вазифасида ишлаб турган Карим Камолов тайинлагани ҳақида тарқатган хабари нотўғри. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.

Вилоят ҳокими Ўктам Барноев айни шу дақиқаларда жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида 16 февраль куни Бухорога ташриф буюрган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ҳамроҳлик қилмоқда.

Айни вақтда Бухоро вилоятида бўлиб турган Шавкат Мирзиёев бугун, 17 февраль куни Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказига ташриф буюрди. Президент матбуот хизмати Ўзбекистон Президентига Ўктам Барноев ҳамроҳлик қилаётган суратни эълон қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан