«Ўзбекнефтегаз» ва Jizzakh Petroleum бензин нархига ўзгартириш киритди

18.02.2018 | Ўзбекистон | 4876

«Ўзбекнефтегаз» компанияси ва Jizzakh Petroleum қўшма корхонаси 15 февралдан ўз ёқилғи қуйиш шохобчаларида Аи-95 бензини нархини ўзгартирди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

«Ўзбекнефтегаз» шохобчаларида Аи-95 нархи 6500 сўмдан 7200 сўмга ошди. Jizzakh Petroleum эса нархни 8500 сўмдан 8000 сўмгача пасайтирди.

Бензиннинг бошқа маркаларига нархлар аввалгича қолди.

Jizzakh Petroleum нарх пасайишини харажатлар сақланиб қолгани ҳолда импорт қилинаётган ёқилғи ҳажми кўпайгани билан изоҳлади.

«Ўзнефтмаҳсулот» компанияси эса ҳукумат қарорига мувофиқ Аи-92 дан юқори бензин маркалари баҳоси тижорий асосда белгиланишини, ҳозирда нархлар кўтарилгани ва маҳсулот таннархи қимматлаганини маълум қилди.