Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эронда йўловчи самолёт ҳалокатга учради. Жуда ҳам кўп қурбонлар бор (видео)
18.02.2018 16:58,  
7

Эроннинг Исфаҳон вилояти Семиром шаҳри яқинида йўловчи самолёт ҳалокатга учради, деб хабар қилмоқда IRNA.

Эрталаб соат 08:55да Aseman Airlines компаниясига тегишл бўлган самолёт Теҳрондан – Ясуж шаҳрига йўл олган. Парвоз бошланганидан 50 дақиқа ўтиб, Исфаҳон вилояти Семиром шаҳри яқинида самолёт радарлардан йўқолиб қолган.

“ATR-72 русумли самолёт бортида 60 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзолари бўлган. Йўловчилар орасида бир нафар ёш бола бўлган. Афсуски, уларнинг барчаси қурбон бўлди” – дейилган хабарда.

Эрон президенти Хасан Рухони Эрон йўл ва шаҳарлар ривожланиш вазири Аббоса Ахундига ушбу ҳалокат сабабларини ўрганиш учун махсус қўмита ташкил қилишни топширди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан