“Ucell”нинг ўз абоненти ҳисобидан “ортиқча” пул ечгани аниқланди

19.02.2018 | Ўзбекистон | 3647

Жорий йилнинг январь ойида Наманган вилояти Поп туманида яшовчи фуқаро А.В, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг 1144 ишонч телефонига “Coscom” МЧЖ томонидан кўрсатилган мобил алоқа хизмати учун ҳисобидан ортиқча маблағ олинганлиги юзасидан мурожаат қилган, деб ёзади Uznews.

Мурожаатдаги масалалар Инспекциянинг Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси ва “Coscom” МЧЖ ходимлари ҳамкорлигида ўрганиб чиқилди.

Натижада, мурожаат этувчи ҳисобидан ортиқча маблағ олинганлиги аниқланди ва “Coscom” MЧЖ томонидан мазкур маблағ қайтариб берилди.

Aлоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси хабарига кўра, келгусида бу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида Инспекциянинг Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Coscom” МЧЖга огоҳлантириш хати тақдим этилган.