Намангандаги чиқиндихона олдидан чақалоқ жасади топилди

19.02.2018 | Ўзбекистон | 3400

2018 йил 16 февраль куни Наманган шаҳрида жойлашган Сардоба маҳалласининг Навоий кўчасидаги чиқиндихона ёнидан чақалоқнинг жасади топилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Чақалоқ жасади «Алимпус» номли расмхона биносининг орқа тарафида жойлашган чиқиндихона олдидан, қора рангли целлофан пакет ичидан топилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.