Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эски масжидларини 2 йил ичида таъмирлаш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди
20.02.2018 14:48,  
20

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги «Муқаддас масканларни, зиёратгоҳларни, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида»ги 120-сонли қарори қабул қилинди, деб хабар берди Norma.

Ҳукумат ушбу объектларнинг ишлашида бир қатор камчиликларни қайд этди. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар ҳокими 2 ой муддат билан ишониб топширилди:

  • Қабристонларнинг ҳалатини ўрганиб чиқиш, ҳомийларни жалб қилган ҳолда уларни ободонлаштириш ва таъмирлаш бўйича керакли чораларни кўриш, шунингдек, жорий йилнинг 1 апрелига қадар Вазирлар Маҳкамасига амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот бериш;
  • Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан биргаликда ҳозирги замон талабларини ўрганиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага диний маросимларни ўтказиш учун махсус жойларни ташкил қилиш бўйича таклифлар (дафн этилганидан олдин ибодат қилиш, вафот этганларни хотирлаш) бериш.

Ушбу вазифаларни бажариш учун Молия вазирлиги 3 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратади.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасига бир ой муддат ичида реконструкция қилиш ва таъмирлашни талаб қиладиган эски масжидлар рўйхатини тузиш, шунингдек, 2018—2019 йилларда тегишли ишларни ташкил этиш ва муқаддас жойларни муҳофаза қилиш ҳамда такомиллаштириш бўйича давлат хайрия жамғармаси, ҳомийлик маблағлари ҳисобидан молиялашитириш тавсия қилинади.

Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан биргаликда муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжид ва қабристонларни зиёрат қилиш қоидаларига оид тавсияларни ишлаб чиқиш топширилди. Қоидалар вилоят ҳокимликлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг тегишли жойларига жойлаштирилади.

Ёшлар орасида мамлакат ҳудудида муқаддас жойларга ҳурмат-эҳтиромли муносабатларни шакллантириш, уларни такомиллаштириш ва сақлаб қолиш учун ўқув ишлари олиб борилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан