Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Озарбайжонда Эронга ноқонуний ўтмоқчи бўлган ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди
20.02.2018 17:42,  
8

Беш нафар ўзбекистонлик аёл Эронга ўтиш учун Озарбайжон чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтаётганида Озарбайжон давлат чегара хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди

Хабарда айтилишича, 17 февраль куни Фузулий тумани Керимбейли қишлоғида жойлашган чегара заставаси хизмат участкасида Эрон томонга йўналган излар аниқланган. Тезкор чоралар натижасида чегара бузувчилар қўлга олинди – улар тўрт нафар ўзбекистонлик аёл ва уларни Эронга ўтказмоқчи бўлган озарбайжонлик эркак бўлиб чиқди.

Ўша куни Ярдимли туманидаги Деман қишлоғи ҳудудида Эронга ноқонуний тарзда ўтишга уринган икки нафар аёл — Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ушланган.

Мазкур ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан