Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бошланғич синфлар ҳафтасига 5 кун ўқийдиган бўлади
20.02.2018 21:27,  
33

Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари ҳафтасига 5 кунлик ўқиш жараёнига ўтади, деб хабар қилмоқда "Халқ сўзи" газетаси.

Хабарда айтилишига кўра, 1 мартидан бошлаб 1 синф ўқувчилари, сентябрдан бошлаб эса 1-4 синф ўқувчилари ҳафтасига 5 кундан ўқий бошлайди.

“Шу йилнинг 1 мартидан эътиборан республикадаги барча умумтаълим мактабларининг 1-синф ўқувчилари ҳафтасига 5 кунлик ўқишга ўтади. Янги ўқув йилидан эса босқичма-босқич қолган бошланғич синфлар ҳам ҳафтасига 5 кунлик ўқишга ўтказилади”, — дейилган хабарда.

Ҳужжатда қайд этилишига кўра, бундан кўзланган асосий мақсад:

  • ота-оналарнинг фарзандлари билан оилавий дам олишларига янада кўпроқ имконият яратиш, ота-она ва фарзандлар ўртасида меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш ҳамда оилавий анъаналарни шакллантириш;
  • ўқувчилар ота-оналари билан биргаликда театр, музей ва тарихий обидаларга саёҳат қилишларига замин яратиш;
  • ўқувчиларнинг қизиқишлари ва хоҳиш-истакларидан келиб чиққан ҳолда, турли фан тўгараклари, спорт секциялари ва маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиш;

Шу муносабат билан ҳозирги пайтда вазирлик ва ҳамкор ташкилотлар томонидан жойларда ота-оналар ўртасида кенг қамровли тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан