Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Картошка учун божхона тўлови тўланмайдиган бўлди
20.02.2018 21:28,  
28

Картошка божхона тўловлари тўлашдан озод қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом ашёларнинг айрим турлари рўйхатига киритилди.

“Президент фармони билан 2019 йил 1 январга қадар муддатга божхона тўловлари тўлашдан озод қилинадиган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом ашёларнинг айрим турлари рўйхатига қўшимча киритилди. Эндиликда бу рўйхатга картошка, шу жумладан музлатилгани ҳам киритилди”, — дейилади Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 16 январдаги фармонга асосан тирик йирик қорамол, тирик қўй ва эчкилар, йирик қорамол гўшти, қўй ёки эчки гўшти, соя ловияси, кунгабоқар уруғи, кунжут уруғи шакарқамиш ёки лавлаги шакари ва кимёвий тоза сахароза божхона тўловлари тўлашдан озод қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан