Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Танасидан 13 дона игна олинган болакай илк маротаба телевидение орқали кўрсатилди
22.02.2018 19:03,  
21

Ўзбекистонлик шифокорлар жарроҳлик йўли билан танасидан 13 дона игна олинган болакайни илк маротаба видеога олишга рухсат беришди.

Эслатиб ўтамиз, кенг жамоатчиликни шок ҳолатига солган воқеа ҳақида январ ойи охирида маълум бўлган эди. Ўзбекистондаги шифохоналарнинг бирига танасида 16 дона игна бўлган 11 ойлик чақалоқ олиб келинди. Шифокорлар 9 соатлик жарроҳлик амалиётини ўтказишди, шу вақт оралиғида игналардан 13 таси аниқланди ва олиб ташланди.

Яна учта игна болакай танасида қолмоқда, аммо шифокорларнинг ишонтириб айтишига қараганда, уларни жажжи беморнинг аҳволи бироз меъёрга келгач, яъни сал кейинроқ ҳам олиб ташласа бўлади.

Айни вақтда, операциядан бир ой вақт ўтгач, болакай аҳволи яхшиланганлиги хабар қилинмоқда.

"Болакайнинг аҳволида яхшиланиш кузатилмоқда, у ҳозир мустақил нафас оляпти, ўпкаларни сунъий вентиляция қилиш аппарати ёрдамчи режимда ишлаб турибди. Болакай ҳушида, анализлари нормаллашган", — деган Ўзбекистон 24 телеканалига берган интервьюсида профессор Хабибулла Акилов.

Маҳаллий шифокорлар ушбу ҳолатни "қайтадан туғилиш" дея баҳолашмоқда.

Игналар болакай организмига қай тариқа тушиб қолгани номаълумлигича қолмоқда. Бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Онаси болани касалхонага олиб келганида, унинг иситмаси жуда баланд бўлгани маълум, холос.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан