Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон биржасида пахта толасини экспорт қилиш бошланди
23.02.2018 09:36,  
36

Бугунги кунда биржа савдолари орқали “Ўзпахтасаноат” АЖ нинг пахта толасини экспорт қилиш учун 1 тоннали лот билан 40 та стандартлаштирилган биржа шартномалари очилган. Биржа товарини етказиб бериш шарти  FCA – Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ихтисослашган пахта терминаллари, деб хабар қилади ЎзРТХБ АЖ матбуот хизмати.

Биржа орқали пахта толаси экспорти жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб йўлга қўйилганди. Ўтган давр мобайнида умумий суммаси 8,2 млн АҚШ долларлик 4,6 минг тоннадан ортиқ “Ўзпахтасаноат” АЖ нинг пахта толаси экспортга сотилди. Пахта толаси учун ўртача котировка – 1770,3 АҚШ долларни ташкил этди. Шу жумладан, 4-типдаги “Олий” класснинг биринчи навли пахта толаси учун биржа нархи бир тоннаси учун 1939,2 АҚШ долларни, 4-типдаги “Яхши” класснинг учинчи навли пахта толаси учун биржа нархи бир тоннаси учун 1744,9 АҚШ долларни ташкил этди.

Умуман олганда, ЎзРТХБ АЖ валюта савдо майдончасида сотиладиган маҳсулотлар номенклатураси кенгайиши миллий маҳсулотларимизни хорижий бозорларга олиб чиқишда бозор механизмларини янада ривожланишига кўмак бермоқда, —таъкидланади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан