Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг яна учта халқаро аэропортида «Очиқ осмон» режими жорий этилади
23.02.2018 09:41,  
3

Ўзбекистоннинг яна учта халқаро аэропортида — Андижон, Нукус ва Навоийда «Очиқ осмон» режими жорий этилади. Бу ҳақда 22 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида туризм секторини ривожлантириш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Февраль ойи аввалида давлат раҳбари имзолаган «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида «Қарши» аэропортини «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси таркибидан чиқариш, уни ихтисослашган компания бошқарувига бериш ва унинг ҳудудида лоукостерларни жалб қилган ҳолда «Очиқ осмон» режимини жорий этиш белгиланган эди.

Қарши аэропортини ривожлантириш концепцияси хорижий илғор тажрибаларни ўрганиш асосида 1 июнга қадар ишлаб чиқилиши лозим.

Йиғилишда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг авиачипталар нархини оптималлаштириш, янги рейслар очиш, транзит йўловчиларни ташиш имкониятини ошириш ва авиақатновлар географиясини кенгайтириш бўйича натижали иш олиб борилмаётгани танқид остига олинди.

Бунинг оқибатида минглаб Ўзбекистон фуқаролари хорижга парвозларни қўшни давлатлар орқали амалга оширишга мажбур бўлмоқда, дея қайд этди Президент.

Шундан келиб чиқиб, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси олдига қатор вазифалар қўйилди. Уларга мувофиқ авиакомпания тизимига замонавий маркетинг жорий этилади, дунё аэропортларида мавжуд бўлган махсус мосламалар, мобиль алоқа воситалари ёрдамида авиачипта сотиб олиш имкониятлари яратилади.

Йиғилишда қайд этилганидек, 30 кунгача виза олиш бекор қилинганидан кейин икки кун ичида Исроилдан Ўзбекистонга келиш учун июнь ойигача бўлган авиачипталар сотиб бўлинган. Шу боис виза режими бекор бўлган давлатлардан қатновлар сони оширилади, Тошкент шаҳридан ташқари Бухоро, Самарқанд, Урганч, Навоий ва Қарши шаҳарларига ҳам тўғридан-тўғри рейслар очилади.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев сайёҳларнинг кайфиятига таъсир қиладиган энг кичик жиҳатларгача эътибор қаратди. Аэропортлар залларидаги чироқлар хиралиги, паспорт назорати кабиналари тўлиқ ишламаслиги, узундан-узоқ сунъий навбатлар, такси хизмати кўрсатувчи хусусий автомобиль эгаларининг тартибсизлиги каби ҳолатларни яхшилаш бўйича ҳам топшириқлар берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан