Ўзбекистон илм аҳли ёш тарихчи олимнинг озодлигини сўраб Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилишди

27.02.2018 | Ўзбекистон | 3708

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Шарқшунослик ва Тарих институти ва бошқа таълим даргоҳлари ходимлари, академиклар, фан докторлари, фан номзодлари, илмий ходимлар, мутахассислар, таниқли олимлар ва икки юзга яқин ватандошлар Андрей Кубатиннинг озод этилишини сўраб Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаатнома йўллашди.

2017 йил 25 март куни МХХ томонидан қўлга олинган ёш туркшунос олим Андрей Кубатинга нисбатан Туркия фуқаросига 1000 АҚШ доллари эвазига гўёки Ўзбекистон Давлат архиви ва Шарқшунослик институтида сақланаётган қўлёзма ва ҳужжатларни сотганликда ҳамда пантуркийлик ғояларини тарқатиш, миллий ва динлараро низо қўзғаш, Ўзбекистоннинг геологик бойликлари ҳақидаги маълумотларни четга чиқариш бўйича жиноий иш очилган. 2017 йилнинг 1 декабр куни Ўзбекистон Ҳарбий суди уни Жиноят Кодексининг 157-моддаси 1-банди (“Давлатга хиёнат”) билан 11 йилга озодликдан маҳрум этган.

Суд ҳукмидан сўнг А.Кубатин ўзига нисбатан қилинган адолатсизликлар ҳақида ва ишини қайта кўриб чиқишларини сўраб 2018 йил 14 феврал куни Ўзбекистон Бош прокуратураси, Олий Мажлис, Омбудсман ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларига хат йўллади. Андрейнинг хатини рафиқаси тарихчи олима Феруза Жуманиёзова ўзининг фейсбук саҳифасида эълон қилди ва барча ҳамкасбларини Кубатинни қўллаб-қувватлашга чақирди.

А.Кубатиннинг хатида келган маълумотга кўра, у узоқ йиллар тўплаган электрон китобларни Туркия фуқаросига бермоқчи бўлган. Терговда ва суд жараёни пайтида Кубатин бу китоблар архивдан олинмагани, маълумотларнинг аксари интернетда очиқ эканлигини айтганига қарамасдан, ҳакам бу важларни инобатга олмаган.

Рафиқаси Феруза Жуманиёзованинг ёзишича, Андрей Кубатиннинг иши судда адолат тамойиллари асосида кўриб чиқилишини сўраб энг бошида академиклар Аҳмадали Асқаров ва Эдвард Ртвеладзе, ЎзР ФА Шарқшунослик институти, ЎзР ФА Тарих институти, Тошкент давлат шарқшунослик институти ва Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти Университети ҳамда Ўзбекистон Миллий Университетидан жуда кўплаб таниқли олимлар, профессорлар, фан докторлари, фан номзодлари ва кичик илмий ходимлар, мутахассислар имзоси қўйилган мурожаатномани  ўтгани йили тегишли жойларга топширган, бироқ бу мурожаатга жавоб бўлмаган.

Жорий йилнинг 18 феврал куни ижтимоий тармоқда эълон қилинган мурожаатга академиклар, фан докторлари, фан номзодлари, илмий ходимлар, мутахассислар, таниқли олимлар ва 200га яқин ватандошларимиз виртуал имзо қўйишди ва адолат қарор топишидан умид қилиб Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилишди.

Мурожаатга имзо қўйган ўзбекистонлик олимлар:

Аҳмадали Асқаров, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат қилган фан арбоби

Ашраф Аҳмедов, профессор, ЎзР Фанлар Академияси Шарқшунослик институти етакчи илмий ходими

Сурайё Каримова, тарих фанлари доктори, ЎзР Фанлар Академияси Шарқшунослик институти директор муовини

Ғайбулла Бобоёров, тарих фанлари доктори, Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти Университети доценти

Адҳам Аширов, тарих фанлари доктори, этнолог, ЎзР Фанлар Академияси Тарих институти катта илмий ходими

Ўктамбек Султонов, тарих фанлари доктори, Тошкент

Элёр Каримов, тарих фанлари доктори, ЎзР Фанлар Академияси Тарих институти

Омонулла Бўриев, тарих фанлари номзоди, Ўзбекистон Миллий университети доценти, ЎзР Фанлар Академияси Шарқшунослик институти катта илмий ходими

Нурёғди Тошов, тарих фанлари номзоди, шарқшунос-тарихчи, Тошкент, Вена

Фарҳод Мақсудов, тарих фанлари номзоди, Ўзбекистон ФА Яҳё Ғуломов номидаги Археология институти катта илмий ходими, Самарқанд, Ўзбекистон

Исроил Элмуродов, тарих фанлари номзоди, шарқшунос, ЎзР Фанлар Академияси Шарқшунослик институти директор муовини

Шарифа Тошова, тарихчи, Тошкент, Вена

Санжар Ғуломов, ЎзР Фанлар Академияси Шарқшунослик институти катта илмий ходими

Бобохон Қосимхонов, филология фанлари номзоди ЎзР Фанлар Академияси Шарқшунослик институти фонд мудири

Ҳилола Назирова, ЎзР Фанлар Академияси Шарқшунослик институти ёш олимлар кенгаши раиси

Файзуллахон Отахонов, Маданият университети докторанти (Туркия),  Тошкент, Истанбул

Ҳамидуллоҳ Лутфуллаев, тарих фанлари номзоди, ЎзР Фанлар Академияси Шарқшунослик институти катта илмий ходими

Шуҳрат Барлос, тарихчи-публицист

Дилноза Дутураева, тарих фанлари номзоди, шарқшунос-тарихчи, Тошкент, Бонн

Хушнуд Абдурасулов, тарих фанлари номзоди, ЎзР Фанлар Академияси Тарих институти илмий ходими

Ҳамидуллоҳ Аминов, тарих фанлари номзоди, ЎзР Фанлар Академияси Шарқшунослик институти илмий ходими

Нигора Аллаева, тарих фанлари номзоди, ЎзР Фанлар Академияси Тарих институти катта илмий ходими

Масъудхон Исмоилов, тарих фанлари номзоди, Ўзбекистон Миллий университети доценти

Акрам Ҳибибуллаев, Индиана университети, АҚШ

Шерали Қўлдошев, тарих фанлари номзоди, ЎзР Фанлар Академияси Шарқшунослик институти илмий ходими

Гулчеҳра Султонова, тарих фанлари номзоди, ЎзР Фанлар Академияси Тарих институти илмий ходими

Абдусобир Раимқулов, археолог олим

Ирода Қаюмова, ЎзР Фанлар Академияси Шарқшунослик институти кичик илмий ходими

Б. Алимджанов, тарих фанлари номзоди, Тошкент, Санкт-Петербург

Зилола Халилова, тарихчи, Тошкент

Саидакбар Муҳаммадаминов, тарих фанлари номзоди, ЎзР Фанлар Академияси Шарқшунослик институти грант раҳбари

Салимахон Эшонова, филология фанлари номзоди, ЎзР Фанлар Академияси Шарқшунослик институти

Ҳиндол Мадраимов, тарихчи, Тошкент

Одил Қориев, тарих фанлари номзоди, ЎзР Фанлар Академияси Шарқшунослик институти катта илмий ходими

Улуғбек Мансуров, филолог, Тошкент

Ботиржон Абдуллаев, ЎзР Фанлар Академияси Шарқшунослик институти таянч докторанти, Тошкент
Баҳодир Мусаметов, Маданият университети докторанти (Туркия)

Башорат Ходжаева, ЎзР Фанлар Академияси Шарқшунослик институти кичик илмий ходими
Иқболжон Усмонов, Салжуқ университети докторанти (Туркия),

Анвар Назиров, мустақил таҳлилчи, Тошкент

Ойбек Маҳмудов, тарих фанлари номзоди, ЎзР Фанлар Академияси Тарих институти
Шерзод Зиёев, ЎзР Фанлар Академияси Шарқшунослик институти илмий ходими

Эркин Миркомилов, ЎзР Фанлар Академияси Шарқшунослик институти кичик илмий ходими
Шарифжон Исломов, ЎзР Фанлар Академияси Шарқшунослик институти фонд мудири ўринбосари
Навбаҳор Маткаримова, шарқшунос, Тошкент

Бахтиёр Алимжонов, тарих фанлари номзоди, мустақил тадқиқотчи, Тошкент, Санкт Петербург

Наргиза Исматова, тарих фанлари номзоди ЎзР Фанлар Академияси Тарих институти
Улуғбек Холмўминов, ЎзР Фанлар Академияси Тарих институти

Софья Габриелян, тарих фанлари номзоди, Ўзбекистон Миллий университети доценти

Валерий Хан, фалсафа фанлари номзоди ЎзР Фанлар Академияси Тарих институти илмий ходими
Зилола Халилова, тарихчи, ЎзР Фанлар Академияси Тарих институти илмий ходими

(расм Андрей Кубатиннинг Facebook саҳифасидан)