Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ҳомийларга солиқ имтиёзлари тақдим этилиши мумкин
28.02.2018 09:50,  
12

Ўзбекистонда хайрия фаолияти ва солиқ имтиёзлари механизмини қўллаш тўғрисидаги амалдаги қонунчиликка ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар тайёрланмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қошидаги Маданият ва санъатни ривожлантириш фонди ижро этувчи директори ўринбосари Гаяне Умерова маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ижобий халқаро тажрибани қўллаш мақсадида фонд дунёнинг 40 мамлакатида хайрия йўналишида 100 дан ортиқ филантроп ва инрфтратузилмавий ташкилотларни бирлаштирувчи Worldwide Initiatives for Grantmaker Support (WINGS) халқаро нотижорат ташкилоти билан ҳамкорлик қилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг музейлар ва театрларида мақсадли капитал (эндаументлар) тизимини жорий қилиш режалаштирилмоқда. Дастурдан мақсад — самарали фандрайзинг технологиялари жорий қилинишига кўмаклашиш, маданий муассасалар фаолияти учун қўшимча молиявий воситаларни жалб қилиш.

Маълум бўлишича, Фонд томонидан ҳукумат вакиллари, маданият, бизнес, ижодий ҳамжамият соҳаларидаги профессионалларни бирлаштириш йўли билан юқорида кўрсатилган йўналишлар бўйича самарали таклифлар ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишга йўналтирилган форум ўтказиш режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан