Тошкент вилоятидаги "Бўзсув" каналидан европа миллатига мансуб аёлнинг жасади топилди

05.03.2018 | Ўзбекистон | 3466

Тошкент вилоятининг Қибрай шаҳарчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи "Бўзсув" каналидан 50-60 ёшлардаги европа миллатига мансуб номаълум аёлнинг жасади топилди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, аёл танаси жорий йилнинг 18 январида аниқланган.

"Аёлнинг жасади кўкрак ва биқин қисмига ўткир тиғли жисм билан жароҳат етказилган ҳолда топилган эди", — дейилади хабарда.

Кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни яшаш ва ишлаш жойининг тайини бўлмаган, муқаддам судланган, 1977 йилда туғилган Геннадий Короченцев маст ҳолда содир этганлиги аниқланган.

Жиноятда гумонланувчи қўлга олинган.