Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






1999 йилда қамалган журналист Юсуббай Рўзимуродов озод қилинди
5.03.2018 20:49,  
6

1999 йилда қамалган Журналист Юсуббай Рўзимуродов (Юсуф Рўзимуродов) озодликка чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати «Газета.uz"га хабар қилди.

1999 йил 18 августда жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди томонидан Юсуббай Рўзимуродов Жиноят кодексининг 158 (Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш), 159 (Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумига тажовуз қилиш) ва 242- (Жиноий уюшма ташкил этиш) моддалари бўйича 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди.

2014 йил 29 мартда жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан Юсуббай Рўзимуродов ЖК ЖК 221-модда 2-қисм «б» бандига кўра (жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсинмаслик) 60-модда (бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш) 3 йил 6 ой 26 кунга озодликдан маҳрум этилган.

2017 йил 8 сентябрда Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман суди томонидан Юсуббай Рўзимуродов ЖК 221-модда 2-қисм «б» бандига кўра (жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсинмаслик) 60-модда (бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш) 3 йил 10 кунга озодликдан маҳрум этилган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди томонидан 2017 йил 14 декабрда белгиланган апелляция инстанциясида юқоридаги жазо ўзгаришсиз қолдирилди.

Жиноят ишлари бўйича Олий суднинг суд ҳайъати ажрими билан Бўстонлиқ судининг 2017 8 сентябрдаги ва Тошкент вилоят судининг 2017 йил 14 декабрдаги апелляцион инстанцияси ажрими ўзгартирилди. ЖКнинг 57 (Енгилроқ жазо тайинлаш) ва 60-моддаси қўлланилган ҳолда Юсуббай Рўзимуродовга 7 ой 15 кун муддатга озодликдан маҳрум этиш кўринишидаги жазо белгиланди.

Юсуббай Рўзимуродов белгиланган жазоларни ўтагани муносабати билан жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинди.

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Юсуф Рўзимуродов ва Исроил Холдоровнинг (унинг озод этилгани ҳақида «Газета.uz аввалроқ хабар берган эди) озод этилишини олқишлади.

«Биз озодликка чиққан маҳбусларга адолат, соғлиқни қайта тиклаш ва янги кучлар тилаймиз», — дейилади элчихона баёнотида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан