Қашқадарёдаги газ қуйиш шохобчасида портлаш юз берди

06.03.2018 | Жамият | 3437

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида “Шўрқудуқ”маҳалласи ҳудудида жойлашган “Одил” МЧЖга қарашли автомашиналарга суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Ҳодиса 4 март куни соат 19:15 ларда юз берган. Шохобча ишчилари иш жойидаги компрессор хонасида компрессорни тозалаётган вақтларида винтилидан сизиб чиқиб, хонага тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш юз берган. Натижада улар куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.