Ички ишлар вазирлиги собиқ бош прокурорининг ўғли қидирувда эканини эълон қилди

07.03.2018 | Жамият | 3145

Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашитжон Қодировнинг ўғли Алишербек Қодировни қидирувдаги шахслар рўйхатига киритилганини маълум қилди.

ИИВ маълумотларига кўра, Алишербек Қодировга (1979 йилда туғилган) нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган:

165-модда 2-қисм «а» банди — товламачилик: такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
165-модда 3-қисм «а» банди — товламачилик жуда кўп миқдорда;
168-модда 4-қисм «а» банди — фирибгарлик жуда кўп миқдорда.
24 февраль куни Ўзбекистон Бош прокуратураси собиқ бош прокурор Рашитжон Қодиров Ўзбекистон Жиноят кодексининг 165-(товламачилик), 205-(ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) моддалари бўйича қўлга олингани ҳақида эълон қилган эди.