Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саломатлик учун хавфли белгилар: қалқонсимон безни текшириш вақти келганини қандай билиш мумкин?
8.03.2018 18:00,  
421

Гипотиреоз ва тиреотоксикоз – қалқонсимон бездаги гармонларнинг кам ёки ортиқчалиги организмдаги моддалар алмашинувига таъсир қилиши натижасида соғлиққа жиддий зарар етказиши мумкин. Қалқонсимон безни текширтиришга сабаб бўладиган яна қандай белгилар мавжуд?

Сиз ҳаддан ташқари сержаҳлсиз

Ўзингиз хоҳламаган ҳолда, оддий нарсалардан ҳам аччиғингиз тез чиқади, гап кўтара олмайдиган бўлиб қолгансиз. Гоҳида бу аччиқланиш ва жаҳлни ўзингиз ҳам назорат қила олмайсиз.

Сиз «тормоз»дасиз

Эрталабдан ўзингизда чарчоқни, ланжликни ҳис қиласиз. Бирор нарсани тушунишингиз, эсда сақлашингиз қийинлашади.

Кайфиятингиз тез-тез ўзгаради

Худди бошингиз ичида 4 хил – сангвиник, флегматик, меланхолик ва холерик одамлар жойлашиб олиб, бир-бири билан жанг қилаётгандек, кайфиятингиз гоҳ яхши ва гоҳида ёмон бўлади.

Иссиққа ҳам, совуққа ҳам чидолмайсиз

Об-ҳавонинг ўзгариши ҳам сизга ёмон таъсир қилади: бош оғриши, бош айланиши ва ҳоказоларга сабаб бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан