Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Таэквондо: Ўзбекистон Нидерландиядаги мусобақада саккиз медални қўлга киритди
12.03.2018 15:36,  
11

Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 10−11 март кунлари Нидерландиянинг Эйндховен шаҳрида бўлиб ўтган Dutch Open очиқ чемпионатида саккиз медални қўлга киритди.

МОҚ матбуот хизматининг хабар қилишича, ўзбекистонликлар учта олтин, тўртта кумуш ва битта бронза медалига сазовор бўлди.

Ўсмирлар ўртасида Мадина Маннопова (-46 кг), Жасур Жайсунов (-63 кг) ва Улуғбек Рашидов (-51 кг) мусобақа чемпиони бўлди. Озода Собиржонова, Бекзод Ибрагимов ва Шаҳзод Жўраев кумуш медал соҳибларига айланишди.

Дмитрий Шокин (+87 кг) финалда Жанубий Корея вакили Ин Кё Донга имкониятни бой бериб (1:2), мусобақа вице-чемпионига айланди. Баҳром Абдуллаев австралиялик Льюс Бэйлидан мағлубиятга учраб, бронза медали билан чекланди.

Туркиядаги очиқ чемпионатда Ўзбекистон вакиллари тўртта медални қўлга киритди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан