Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Халқаро валюта жамғармаси: Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш 5 фоиз, инфляция 16,7 фоиз бўлади
15.03.2018 13:56,  
5

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) 2018-2019 йилларда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ўсиши 5 фоиз даражасида бўлиши кутилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда 14 март куни ХВЖнинг 28 февралдан 13 мартгача Ўзбекистонда бўлган делегацияси раҳбари Альберт Егер хабар бермоқда.

Ўзбекистондаги иқтисодий ўсиш асосан қишлоқ хўжалик маҳсулортлари етиштирилишининг кўпайтирилиши, қурилиш ва инфраструктурага оид минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш эвазига таъминланади.

Айни пайтда Альберт Егер: “Инфляция даражаси ҳам юқорилаб кетди. Агар бизнинг методикани қўллаб ҳисоблайдиган бўлсак, инфляция 20 фоизни ташкил қилмоқда”, деб айтди.

Унга кўра, ҳукуматга икки йил давомида инфляция даражасини режалаштирилганидек 10 фоиз миқдорида ушлаб туриш осон бўлмайди.

Расмий статистиканинг билдиришича, Ўзбекистонда 2014 йилда инфляция даражаси 14,4 фоиз бўлган.

ХВЖ 2018 йилда инфляция 16,7 фоизга етишини башорат қилмоқда. Бироқ Ўзбекистон Марказий банки инфляция 11,5-13,5 фоиздан кўп бўлмаслиги кутилаётганини билдирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан