Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталашда тўланадиган бадал пули уч бараварга оширилиши кутилмоқда
16.03.2018 16:28,  
22

Айни вақтда Ўзбекистон ҳукумати Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2008 йилда қабул қилинган «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари» ҳақидаги қарорига ўзгартиришлар киритиш имкониятларини кўриб чиқмоқда, деб хабар берди Daryo.

Киритилиши режалаштирилаётган янгиликлардан бирига кўра, фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталашда ранги ва мазмуни, шунингдек, қайд этиладиган шахслар исмининг чекланмаганлиги билан фарқланувчи икки турдаги бланкаларни жорий этиш кўзланган.

Ҳозирда суғурта фирмалари универсал бланкалардан фойдаланади. Бироқ қимматроқ тарифлардан фойдаланишда исмлари кўрсатилиши керак бўлган шахслар сони чекланганлиги сабаб тегишли қаторга имзо қўйилади, холос. Бирданига иккита бланкадан фойдаланилиши суғурта полисини олиш жараёнини енгиллаштиради ҳамда уни анча шаффоф қилади.

Шунингдек, кейинчалик фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш соҳасидаги барча операциялар борасидаги маълумотлар тўпланувчи ягона базани яратиш таклифи кўриб чиқилмоқда. Унинг мамлакат вазирликлари ва идораларининг маълумотлар базалари билан интеграциялашуви маҳаллий суғурта компанияларига босқичма-босқич суғурта полисларини онлайн тарзда рўйхатдан ўтказишга ўтишга имконини беради.

Бундан ташқари, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш бўйича суғурта қопламаси миқдорини ошириш режалаштирилган.

Шунингдек, фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш борасидаги тўловларни уч баравардан ошириш кутилмоқда. Ҳозирги кунда компенсация сифатида бериладиган 12 миллион сўм автомобиль эгаларига етказилган зарарни тўлиқ қоплаш учун етарли эмас. Мазкур суғурта тўловини 40 миллион сўмга қадар ошириш таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари ЙТҲ содир бўлганида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларини чақирмасдан туриб ҳужжатларни расмийлаштиришни таъминловчи Европа протоколи жараёнини жорий этиш ҳам кўриб чиқилмоқда.

Бу ҳайдовчиларга йўл-транспорт ҳодисасини мустақил равишда ҳужжатлаштириш имконини беради, шунда йўлда тирбандликларни ҳосил қилмасдан тезкорлик билан тарқалиб кетиб, кейинроқ бадал пулини олиш учун суғурта компаниясига мурожаат қилишингиз мумкин бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан