Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мажбурий тартиб: ўз жонига қасд қилганлар ҳақида психиатрия муассасаларига хабар берилади
19.03.2018 11:05,  
13

2018 йил 1 апрелдан бошлаб ички ишлар органлари ўз жонига қасд қилинган ҳар бир ҳолат тўғрисида психиатрия хизмати муассасаларига зудлик билан хабар беради. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 16 март куни имзоланган "Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги янги қарорида айтиб ўтилган.

"Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 майга қадар бўлган муддатда психиатрия муассасаларини ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари тўғрисида мажбурий равишда хабардор этиш тартибини ишлаб чиқиб, тасдиқласин, шунингдек, аҳоли ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш масалаларини ўргансин ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳайъат мажлисларида муҳокама қилиб борсин", — дейилади ҳужжатда.

Шунингдек, 2018 йил 1 майдан бошлаб хусусий тиббиёт ташкилотларига руҳий ҳолат бузилишини ва хулқ-атвор бузилишини ташхис қилиш ва даволаш бўйича аҳолига айрим хизматлар кўрсатишга рухсат берилди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон хусусий амалиёт врачлари уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда руҳий ҳолати бузилишини ва хулқ-атвор бузилишини ташхис қилиш ва даволаш бўйича хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини тасдиқлаши керак бўлади.

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Самарқанд давлат тиббиёт институти ва Андижон давлат тиббиёт институтларида базавий тиббиёт маълумотига эга бўлган врачлар учун уларнинг ўртача ойлик иш ҳақини сақлаган ва хизмат сафари харажатларини қоплаган ҳолда "психиатрия" ва "суицидология" йўналишларида ихтисослашув курсларини ташкил қилиниши белгиланди.

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали, Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали, Андижон давлат тиббиёт институти ва Самарқанд давлат тиббиёт институтида "психиатрия" йўналиши бўйича клиник ординатурада ўқиш учун ўринлар сонини 10 нафаргача оширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан