22 март кунидан бошлаб Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида мунтазам поезд қатнови йўлга қўйилмоқда

19.03.2018 | Ўзбекистон | 2564

Ўзбекистон ва Қирғизистон Тошкент-Бишкек-Рибачье (Иссиқ кўл) — Тошкент йўналишидаги мунтазам темир қатновни йўлга қўйишади.

Биринчи қатнов 22 март куни соат 20-50 да Тошкентдаги Марказий вокзалдан йўлга чиқади. Поезд 9 та вагондан иборат бўлиб, унинг таркибига люкс, купе, плацкарт ва вагон-ресторан киради. Поезд 300 йўловчига мўлжалланган.

Компания маълумотига кўра, плацкарт билет нархи 378 минг сўмдан, купе эса 515 минг сўмдан бошланади. Йўлдаги вақт 25 соатни ташкил қилади. Поезд фақат пайшанба куни қатнайди.

Бу янги йўналишни йўлга қўйилиши Бишкекга ёки Иссиқ кўлда дам олиш учун бормоқчи бўлган ўзбекистонликларга жуда қўлай бўлади. Бишкекгача самолёт билет нархи 90 дан 160 долларни ташкил қилади.

Ўтган йили Ўзбекистон миллий авиакомпанияси Тамчи (Иссиқ кўл) мавсумий павозларни бошлаган эди. Билет нархи 100 доллардан бошланган. 

Шу йилда тўғридан-тўғри 4 та (Тошкент-Бишкек, Фарғона-Ўш, Андижон — Ўш ва Тошкент — Иссиқ кўл) йўналиш бўйича автобус қатновларини йўлга қўйилади.