Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Одамлар бефарқ эмас
21.03.2018 01:19,  
23

Одамлар ёзишаяпти, фикр билдиришаяпти. Телеграммдаги Black humor деган каналда мана бу нарсани ўқидим. Жуда қизиқ.

Болалигимда ўртоқларимиз билан бир – биримизни кўп алдар эдик. “Сени онанг чақираяпти” деб алдасак, у уйига бориб келарди. Алдаганимизни  билиб ёнимизга қайтганда мириқиб кулардик. Кейинчалик  бунақа алдашлар кўпайиб бораверди. Бизам тўхтаб қолмадик, ривожлана бошладик, кўзни узмасдан алдашга ўтдик, жиддий туриб алдай бошладик. 

Йўқ хамма нарсани охири бўлганидай буниям охирига етдик, ичимизда биттамиз “қасам ичдириш”ни ўрганиб келди қаердандир. Кейин ҳар бир гапга қасам ичдиравердик. Ёлғонларам йўқолди. 

Яхшилаб ўйлаб қарасак, зерикарли экан, мийяни ишлатиб  ривожланишда давом этдик, қасамни айланиб ўтиш йўллари чиқди. Қасамни турлари чиқди. Масалан “ўлай агар” деб қасам ичсанг, озгина алдасанг ҳам бўлаверарди лекин “Худо урсин” деб алдаш мумкинмас эди. 

Баҳоналаримиз ҳам бўларди алдаётганимизда: “мен Худо урсин деб қасам ичмайман, дадам эшитиб қолиб, кеча роса сўкди, хохласанг “ўлай агар” деб қасам ичишим мукин, агар шундаям ишонмасанг унда ўзинг биласан”.

“Ўлай агар” деб қасам ичишимизни сабаби биз хали ёш эдик. Биз хали – бери ўлмаслигимизга, қариб бобойга айланиб кейин ўлишимизга ишонардик. “Худо урсин” дейишга лекин доим қўрққанмиз. Биринчидан, уйдагилар бунақа гапни эшитиб қолса, соларди айлантириб. Иккинчидан “Худо урса қанақа бўлади?” деб сўраганимизда биринчи жудаям қахрли қарашга дучор бўлиб кейин жавоб эшитардик: “жудаям ёмон бўлади, ишинг бўлмасин сени. Гапирма бошқа бу гапни”. 

Анча вақтдан кейин  ичимизда биттамиз “Худо урсин” деб алдаганини ҳам кўрдик. Кейинчалик ўша ўртоғим одатга айлантирди ўша гапини. Ундан нега бунақа қасам ичиб алдашини сабабини сўраганимда “қасам ичаётганингда жимжилоқ билан ёнидаги бармоқни бир-бирига айлантирсанг, қасам хисобланмас экан” деган эди.

Мана орадан йиллар ўтди  у бола хали ҳам қасам ичиб юрибди. Алдаса алдамаса қасам ичади. Одат бўлиб қолган.  Энди у бармоқларини ишлатмай ҳам қўйган. Энди у онасини, боласини, яқинларини қўйиб ҳам қасам ичади. Алдайверади. Одамлар ҳам унга ишонмай қўйган. 

Энди ўйлаб қолдим. Худони уриши шу эмасми ўзи? “Худо барибир урмаскан” деб қасам ичаверганини ўзи балки Худони жазосидир? Хар гапида яқинларини ўртага қўйиб қасам ичавергани жазодир? Ростданам шунақа бўлиши ҳам мумкунку тўғрими?

Интернетда кеча “ўлган ўқитувчи мажбурий мехнатга чиқарилмагани бундан кейин ҳам тирик қолган шериклари мажбуран ишлатилмаслиги” ҳақида ўқиб қолдим. Орқасидан “Худо урсин” деб қўшиб қўйиш керак эди, ишонарлироқ чиқарди.

(Расмга кичик изоҳ: ўнгдан биринчи, қўлида чўтка билан "бардёр" оқлаётган – Диана.)

Каримберди Турамурод

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан