ФВВ ходимлари Андижондаги марказий кўчада югуриб юрган буқани тутишди

22.03.2018 | Жамият | 2646

Қутқарувчилар  Андижон шаҳридаги Ўзбекистон кўчасида югуриб юрган буқани тутишди, деб хабар беради Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати.

Хабарда билдирилишича, Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг тезкор рақамига Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати навбатчилик қисмидан Андижон шаҳрининг Ўзбекистон кўчаси бўйлаб ҳаракат хавфсизлигига хавф туғдириб буқа югуриб юрганлиги хабар қилинди ва уни тутишда ёрдам сўраб мурожаат қилинди.

Етиб келган қутқарувчилар арқонлар ёрдамида тузоқ тайёрлаб буқани ушлашди ва эгасига қайтаришди.

Воқеа 8 март куни рўй берганлиги ва ҳеч ким зарар кўрмаганлиги айтилмоқда.