Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Тоштурма» бузиб ташланиб ўрнига хиёбон қурилади
24.03.2018 20:52,  
68

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган ва «Тоштурма» номи билан танилган 1-сон ҳибсхона бино ва иншоотлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига ўтади.

Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали тарқатган ахборотга кўра, бу ҳақдаги тегишли фармойиш Ўзбекистон ҳукумати томонидан 22 март куни чиқарилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлигига «Тоштурма»ни уч ой ичида бузиш, сўнг бузишдан бўшаган ер майдонини ободонлаштириш ва унда замонавий хиёбон (дам олиш маскани) барпо этиш вазифаси юклатилган.

Эслатиб ўтамиз, халқ орасида «Тоштурма» номи билан машҳур бўлган мазкур ҳибсхона январь ойида Зангиота туманига кўчирилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан