Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2018 йилда амалдаги таътил ва таътил ҳақи миқдори қандай ҳисобланади?
26.03.2018 14:01,  
35

17 март куни йиллик меҳнат таътили вақтида сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома эълон қилинди, деб хабар беради «Норма».

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 28.12.2017 йилдаги Фармони билан 2018 йилда 3 та қўшимча дам олиш куни: 2 январь, 20 март ва 31 август берилган. Улар бюджет ташкилотлари ходимлари учун мажбурий. У ерда қўшимча дам олиш кунлари меҳнат таътилининг амалдаги муддатини қисқартириш билан компенсацияланади.

Бюджет ташкилотлари ҳисобланмаган ташкилотларда қўшимча дам олиш кунлари молиявий имкониятлардан келиб чиқиб ҳамда иш берувчиларнинг касаба уюшмаси қўмиталари билан келишувига кўра қабул қилинадиган жамоа шартномалари ёки бошқа локал ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.

Ушбу ҳолатларни инобатга олган ҳолда таътилларнинг амалдаги муддати ва таътил ҳақи ҳисоб-китобини тартибга солувчи махсус Йўриқномани қабул қилиш топширилди.

Ҳужжатни қўллаш соҳаси

Қўшимча дам олиш кунлари фақат бюджет ташкилотлари учун мажбурий бўлгани боис Йўриқнома айни уларнинг ходимларига нисбатан қўлланилиши мўлжалланган. Бошқа ташкилотлар учун ҳужжат тавсия тусига эга.

Йўриқнома айрим таътилларга нисбатан татбиқ этилмайди, сабаби уларни қисқартиришга рухсат берилмайди. Уларга қуйидагилар киради:

— ижтимоий таътиллар – ҳомиладорлик ва туғиш, болани парваришлаш, ўқиш билан боғлиқ ва ижодий таътиллар 

— 18 ёшга тўлмаган шахслар, шунингдек ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронлари учун йиллик узайтириладиган асосий таътиллар 

Ўртача иш ҳақи қандай ҳисоблаб чиқилади?

Ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқишда таътил бериладиган иш йилидан келиб чиқиш зарур (календарь йилга мос келмаслиги мумкин). Бунда Йўриқномада меҳнатга ҳақ тўлашнинг 3 та тизими учун ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартиби белгиланган.

Амалдаги таътил қандай ҳисобланади?

Йўриқномада МКнинг 134-моддасига мувофиқ йиллик асосий меҳнат таътили 15 иш кунидан кам бўлмаслиги кераклиги инобатга олинган. Шу сабабли унинг муддати қуйидагича бўлганда:

  • 15 иш куни – қисқартирилмаслиги;
  • 16 иш куни – қисқартириш 1 иш кунидан ошмаслиги;
  • 17 иш куни – қисқартириш 2 иш кунидан ошмаслиги;
  • 18 иш куни ва ундан ортиқ – қисқартириш 3 иш кунидан ошмаслиги кераклиги белгиланган.

Бунда иш йили бир йўла 3 та қўшимча дам олиш кунини қамраб олмаслиги мумкин. Шу сабабли ҳужжат билан муносиб компенсация таъминланган. Белгиланишича, таътилнинг биринчи куни қуйидаги даврга тўғри келса:

  • 2018 йилнинг 3 январидан 21 мартигача – меҳнат таътили 1 иш кунига қисқартирилади;
  • 2018 йилнинг 21 мартидан 1 сентябригача – меҳнат таътили 2 иш кунига қисқартирилади;
  • 2018 йилнинг 1 сентябридан охиригача – меҳнат таътили 3 иш кунига қисқартирилади.

Таътил муддати 6 кунлик иш ҳафтасидан келиб чиқиб (ҳатто ташкилотда 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган бўлса ҳам) календарь бўйича аниқланади. Таътил муддатини ҳисоблашда унга тўғри келадиган дам олиш кунлари (якшанба), ишланмайдиган байрам кунлари, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган қўшимча ишланмайдиган кунлар ҳисобга олинмайди. 

Ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқиладиган таътил муддати (пуллик компенсация миқдорини ҳисоблаб чиқишда ва меҳнат шартномаси бекор қилинганда меҳнат таътилидан фойдаланишда) стандарт равишда: белгиланган йиллик меҳнат таътилини 12 га бўлиш ва тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш орқали аниқланади. Бунда ўн беш ва ундан ортиқ календарь кунига тенг бўлган ортиқча кунлар бир ойгача яхлитланади, ўн беш календарь кунидан кам бўлган кунлар эса чиқариб ташланади. Йўриқномада бу ҳолда қўшимча дам олиш кунларини чегириш зарур деб айтилмаганлигига эътибор беринг.

Таътил ҳақи ва пуллик компенсация суммаси қандай ҳисобланади?

Бунинг учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 6 кунлик иш ҳафтасидан келиб чиқиб ҳар йили тасдиқланадиган тегишли йил учун иш вақти баланси ҳисоб-китобини олиш зарур. 2018 йилда бу – 301 иш куни, ўрта ҳисобда эса ойига 25,1 иш куни.

Ўртача иш ҳақини 25,1 га бўлиш ва қўшимча дам олиш кунларини чегирмасдан белгиланган таътил кунлари сонига кўпайтириш зарур.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан