Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан бозорлардаги бир марталик йиғимлар миқдорлари ўзгарди
28.03.2018 12:03,  
14

Тошкент шаҳар ҳокимининг 16.03.2018 йилдаги 435-сон қарори билан Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорлари тасдиқланди, деб ёзади Norma.

Нашр эслатишича, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий молия ва солиқ органлари билан келишилган ҳолда ушбу миқдорларни ҳар йили тасдиқлайди (26.04.2010 йилдаги ПҚ–1326-сон қарорга қаранг).

Жорий йилги рақамлар билан қуйидаги ҳаволалар орқали кириб танишиш мумкин:

Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар миқдорлари;

«Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлар Сергели бозори» МЧЖ томонидан кўрсатилган хизматлар учун ундириб олинадиган тўловлар ва ижара тўлови миқдорлари;

«Ўрикзор савдо комплекси» МЧЖ томонидан кўрсатилган хизматлар учун ундириб олинадиган тўловлар ва ижара тўлови миқдорлари;

Бозорлар, савдо комплексларида инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг миқдорлари;

Бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун ижара тўловларининг миқдорлари;

Бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар учун ундириладиган тўлов миқдорлари.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 23.03.2018 йилдан кучга кирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан