Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Буюк Британия Афғонистон ва Ўзбекистон армиялари учун 750 миллион фунт стерлинг ажратади
28.03.2018 13:01,  
10

Буюк Британия Афғонистон ҳамда, Ўзбекистон қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш учун 750 миллион фунт стерлинг ажратади. Буюк Британия бош вазирининг махсус вакили Гарет Бейли Тошкентда ташкил этилган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда чиқиши чоғида ана шундай қарор қабул қилингани ҳақида тўхталиб ўтган.

Халқ сўзи” нашрининг билдиришича, у, шунингдек, мазкур давлатда тинчликка эришиш, ушбу жараёндаги барча тўсиқлар ва рақибларни енгиш учун бутун бир авлод умри сарф бўлишини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, 26-27 март кунлари Тошкентда Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда Афғонистон президенти, ЕИ ташқи сиёсат маҳкамаси вакили, БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия, Франция, Туркия, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари ташқи сиёсий маҳкамалари раҳбарлари, 25 давлат ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Мазкур конференция ташаббускори Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан