Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонликлар Ақтўбе фожиаси қурбонлари оилаларига 10 млн тенге йиғиб беришди
28.03.2018 19:42,  
4

Қозоғистонлик тадбиркор Айдин Раҳимбоевга қарашли компания ходимлари Ақтўбе вилоятида автобус ёниб кетиши оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилаларига 10 миллион тенге йиғиб тарқатишди.  Хайрия тадбирида компаниянинг 1300 нафар ходимлари ва акционерлари иштирок этди.

"Кўпчиликнинг фарзанди етим қолди, оилалар бир онда ўз боқувчиларидан айрилдилар. Афсуски, пулларни оилаларга тарқатиш учун расман рухсатнома олишга бир ой вақт кетди. Лекин биз сабр билан кутдик ва ҳар бир оилага бориб қардош халқимизга ўз таъзиямизни билдирдик", — деб ёзади ижтимоий тармоқда Раҳимбоев.

Қурилиш компанияси раҳбарининг ёзишича, айрим оилалар бундан ҳайратга тушишган, айримлар эса пулни олишдан воз кечишган.

Эслатиб ўтамиз, 18 январ куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида Самара — Чимкент трассасида ичида 57 киши бўлган автобус ёниб кетди. Ёнғин оқибатида 52 киши ҳалок бўлди, уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари эди. Беш киши – уч қозоғистонлик ва икки ўзбекистонлик фуқаро омон қолган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан