Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ҳудудида яна зилзила қайд этилди
31.03.2018 00:12,  
19

30 март куни соат 23:45 да Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълум қилди.

Зилзила маркази Тошкент шаҳридан 465 километр узоқликда, Афғонистонда бўлган ва магнитудаси 5,2 баллни ташкил этган.

Ер силкиниши кучи Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона, Наманган, Андижон, Жиззах, Қашқадарёда 2 балл, Сурхондарёда эса 2-3 баллни ташкил этди.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади. Талафотлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Эслатиб ўтамиз, бу 30 март куни Ўзбекистонда кузатилган иккинчи зилзила бўлди. Шу куни соат 03:54 да ҳам 2-3 балли ер силкиниши қайд этилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан