Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига амалга оширган ташрифини якунлади

31.03.2018 | Ўзбекистон | 2604

Президент Шавкат Мирзиёев Зафаробод туманидаги сув омборининг қурилиш жараёни билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Бу сув иншооти Жиззах вилоятида фойдаланилмай турган 20 минг гектар ерни сув билан таъминлаш, экин майдонларини кенгайтириш имконини беради. Шу атрофдаги туманларда ҳеч нарса экилмаган, кучли ер кўп. Уларга экспортбоп ва саноатбоп экинлар экиб, юқори даромад олиш мумкин.

— Биз бу ҳудудда лавлаги етиштириш, уни қайта ишлаб, шакар чиқарадиган завод қуришни режалаштирганмиз. Бу мамлакатимизнинг шакар мустақиллигини таъминлаш учун жуда зарур. Қайта ишланган маҳсулотни озуқа сифатида ишлатиб, чорвачиликни ҳам ривожлантирамиз, — деди Шавкат Мирзиёев.

Шунинг билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилоятига ташрифи ниҳоясига етди.