Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда пул алмашиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритилди
31.03.2018 20:38,  
345

Эксперт, ҳуқуқшунос, иқтисодчи Адҳам Шодмонов ЎзА саволларига жавоб берди.

Қуйида ушбу суҳбат билан танишасиз:
 
— Пул алмашар экан деган миш-мишларга сизнинг фикрингиз? Қачон ва қандай вазиятларда давлат пули ўзгариши мумкин? Агар шундай эҳтимол бўлса, одамлар қанча вақт олдин хабардор этилади? 

— Миш-мишлардан хабардор бўлиш, қайсидир маънода огоҳлик ва профилактика чорасидек таъсир қилиши мумкин. Бироқ иқтисодий-молиявий ва банк тизимида миш-мишларга эмас расмий баёнотларга таянган маъқул. 

— Бизда инфляцияни яшириш бўляптими? Нарх-наво давлат томонидан ушлаб туриладими? Масалан, мажлисларнинг бирида Президентимиз гўшт нархи 250 минг сўм бўлиши мумкинлигини айтган эди.
 
— Президент Шавкат Мирзиёев барча мансабдор шахслар томонидан аҳолига реал ҳолатни ва ҳақиқий статистика маълумотларни етказиб бериш бўйича қатъий топшириқ берган.

Айтиш керакки, ЎзА ушбу экспертнинг қаерда фаолият кўрсатиши ҳақидаги маълумотни келтирмаган. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси сифатида ҳам айнан Адҳам Шодмонов исмли депутат фаолият кўрсатади. Аммо ЎзАга интервью берган эксперт айнан у ёки у эмаслиги ҳақида бизда маълумот йўқ.

Хулоса эса ўзингиздан...

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан