Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Human Rights Watch Ўзбекистонга келди
2.04.2018 14:05,  
4

Ўзбекистон ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармасида "Хьюман Райтс Вотч" офисининг Марказий Осиё бўйича директори Стив Свердлов ва халқаро ташкилот офисининг Қозоғистон Республикаси бўйича маслаҳатчиси Виктория Ким билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Таъкидланишича, меҳмонларни Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Қутбидин Бурхонов қабул қилган.

Генерал-майор Бурхонов меҳмонларни юртимизга ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистонда ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар, янгиланишлар амалга оширилаётганини таъкидлаган. Халқ фаровонлиги, юрт тинчлигини таъминлашга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўлақонли ва самарали ҳимоя қилишга қаратилган мазкур ислоҳотлар натижаси, аввало, мамлакатимиз ички ишлар органлари фаолиятида яққол кўзга ташланаётганини қайд этган.

Ўз навбатида, Стив Свердлов илиқ ва самимий қабул учун миннатдорчилигини билдирган. Шунингдек, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар доирасида муҳим ижобий ўзгаришлар кўзга ташланаётгани ва бу жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилаётганини таъкидлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан