Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






МДҲ давлатларининг Ташқи ишлар вазирлари 6 апрелда Минскда йиғилмоқда
3.04.2018 11:06,  
1

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Кoмилов Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ ТИВК мажлисида иштирок этади, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

"2018-йилнинг 6-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Кoмилов раҳбарлигидаги делегация Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг бўлажак мажлисида иштирок этади", — дейилади хабарда.

"Казинформ" агентлиги хабарига кўра, МДҲ ТИВК кенгаши мажлисида 13 та ҳужжат лойиҳалари кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда. Ҳужжатларнинг аксарияти гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш ва Ҳамдўстлик доирасида хавфсизликни таъминлашга қаратилган.

Мажлис иштирокчилари 2018 йилги режаларни ҳам муҳокама қиладилар.

Хусусан, гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш доирасида ТИВК мажлисида 2021 йилни Мустақил Ҳамдўстлик Давлатларида Архитектура ва шаҳарсозлик йили деб эълон қилиш лойиҳасининг кўриб чиқилиши ва маъқулланиши кутилмоқда.

Шунингдек, кун тартибидан: МДҲ иштирокчи давлатларидаги ўқитувчилар ва таълим соҳаси ходимлари Қурултойи ҳақидаги лойиҳа, МДҲ иштирокчи давлатлари "МДҲ учун 100 лойиҳа" қатнашчиларининг халқаро ёшлар лойиҳаси, МДҲ иштирокчи давлатларининг солиқ(молиявий) суриштирувини амалга оширувчи органлар учун ходимларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш лойиҳаси ҳам кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Шунингдек ТИВК мажлиси кун тартибидан ўрин олган масалаларнинг тенг ярмидан кўпи ҳамдўстлик майдонида янги таҳдид ва хавфларга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан