Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 2017 йил давомида чегарани бузган 5 минг киши ҳибсга олинди
5.04.2018 20:16,  
9

ДХХ Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси ходимлари 2017 йил давомида чегарани бузган 4,9 минг кишини қўлга олишди, деб хабар қилди ушбу қўмита матбуот хизмати.

Қўмита маълумотларига кўра, ўтган йили Ўзбекистон чегара назорати пунктлари орқали 22 миллион фуқаро ўтган, улардан 7 миллиони хорижий давлат фуқароларидир. Шунингдек, 920 мингдан ортиқ (улардан 400 минг хорижий) транспорт воситалари кўрикдан ўтказилди.

ДХХ ДЧҲҚҚ матбуот хизмати 2017 йилда давлат чегараси орқали ноқонуний равишда 32 миллион сўмлик (4 миллион доллларлик) товар моддий бойликлар олиб ўтилиши олди олинганлигини маълум қилди. Шу билан бирга, 48,9 кило наркотик, 285 дона қурол ва 1,9 миллион долларлик контрабанда маҳсулотлари қўлга олинди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 69 та чегара назорати пунктлари фаолият кўрсатмоқда. Улардан 49 таси хорижий, 14 таси икки томонлама, 6 таси соддалаштирилган тартибдаги пунктлардир. Автомобил йўлларда — 38 та, темир йўлда — 18 та, аэропортларда — 12 та ва 1 та дарё портида назоратдан ўтиш пунктлари ташкил қилинган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан