Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Таҳлил. Уй вазифалари болалар учун зарарли эканлиги аниқланди
9.04.2018 23:29,  
35

“Биз уйга берилган вазифалар болаларга мактабда яхши ўқишлари учун ёрдам бериши тўғрисида ҳеч қандай исбот топмадик”, - дейди Дьюк университети профессори Харрис Купер. Бу фикр уй вазифаларини ёқлаган кишиларни ҳам, унга қарши чиққанларни ҳам бирдек ҳайратда қолдирди.

Уй вазифаларисиз мактабда таълим бўлмайди, деган фикр онгимизга шу қадар жойлашиб олганки, хаттоки кўплаб ёши катта инсонлар унинг ҳаётимиздаги беқиёс ўрни ҳақида шубҳага боришга қўрқишади.

Фактлар нима дейди.Чинндан ҳам жажжигина ўқувчиларни қийнаш шартми? Маълум бўлишича, бошланғич синф ўқувчилари синфдаги дарс жараёнида маълумотларни тез қабул қилиб, яшхи баҳолар олишар экан. Уйга берилган қўшимча дарслар эса – биз фарзандларимиздан тортиб олаётган қимматбаҳо вақтга тенг. Тадқиқот ҳулосаси шуки, бошланғич синфдаги болаларга уйга бериладиган вазифалар керак эмас. Бу фикрга Аризон университети ўқитувчиси Этта Крэловек ҳам қўшилмоқда. Ҳаттоки, ўрта мактабларда ҳам уй вазифалар камроқ натижа беради.

Юқори синфдагилар учун эса уй ишилар яхши фойда бериши мумкин, бироқ унинг ҳам ўз меъёри бор. Масалан, қайтариш учун 4 соат вақт сарфловчи ўқувчиларга нисбатан 1,5 соат вақт ажратувчиларда ўзлаштириш кучлироқдир. Фантастика!

Бу натижалар нотўғри кузатувлар натижаси, деб ўйлашга шошилманг. Купер 1989 йилда 120 та ва 2006 йили яна 60га яқин тадқиқотлар ўтказиб, барибир уй вазифалрининг ижобий ва афзал томонларини топа олмади. Бироқ, улар болаларда мактабга нисбатан салбий муносабат уйғотиши мумкинлигини аниқлади.

Шу ҳолат кишини ҳавотирга солади. Мактабда эндигина таълим олишни бошлаган бола ўзида ўқишга нисбатан муҳаббатни шакллантириши лозим. Аммо уй вазифалари уни мактаб ва илмдан бутунлай кўнгли совишига сабаб бўлади. Болалар боғча пайтидаёқ 11 ёшда кузатиладиган ўқишга нафрат кўзи билан қарашга олиб келувчи “тинимсиз меҳнат” даврини бошдан кечиришмоқда.

Минглаб оила ҳар оқшом уй вазифаси устида бир-бири билан тортишади. Ота-оналар мажбурлаб, кўндиришга ҳаракат қилишади. Ҳорғин болалар эса норози бўлиб, бақиришади. Кун сўнгида бир-бирларини қўллаб-қувватлаш ўрнига, мияга ўрнашиб олган қуйидаги саволни беришга одатланиб олишади: “Уй вазифангни бажардингми?”

Болалар катталарнинг ёрдамига ҳамиша муҳтож. Бироқ катталар кўмагини ола туриб, улар “патрульдаги полициячи” ролини ўйновчи ота-оналарига суяниб иш кўришга одатланиб қолишади. Доимий бақир-чақир ва можаролар эса уй вазифасининг асосий мақсади ҳисобланган маъсулиятга путур етказади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан