Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Си Цзиньпин: Хитой жаҳонда ўрнатилган тартибни ҳеч қачон бузмайди
10.04.2018 17:26,  
17

Хитой ҳеч қачон бошқа давлатлар учун таҳдид бўлмайди ёки ўзининг тараққий этиши даражасидан қатъий назар жаҳонда ўрнатилган тартиб-қоидани бузмайди, деб баёнот қилди ХХР раиси Си Цзинпинь сешанба куни Боаода бўлиб ўтадиган ҳар йилги Осиё иқтисодий форуми очилиши маросимида.

"Хитой ўз тараққиётида қандай даражага эришишидан қатъий назар, биз ҳеч қачон бошқалар учун таҳдид бўлмаймиз, жаҳонда ўрнатилган тартиб-қоидани бузмаймиз, ўз таъсиримизни ўтказишга ҳаракат қилмаймиз", — деб таъкидлади Хитой етакчиси.

Си Цзинпиннинг сўзларига кўра, "Хитой ҳамиша дунёда тинчлик бунёдкори, жаҳонда ўрнатиб бўлинган тартиб-қоидалар ҳимоячиси бўлиб қолган ва глобал тараққиётга ўз ҳиссасини қўшиб келган".

Боаодаги Осиё форуми 2001 йилдан буён Хитойнинг Хайнань оролида ўтказиб келинади. Жорий йилда форум "Очиқ ва инновацион Осиё дунё янада тараққий этиши учун" шиори остида ўтказилмоқда.

8-11 апрель кунлари ўтказиладиган бу форумнинг мақсади Осиё мамлакатлари ўртасида ўзаро мувофиқлашганлик ва ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, расмий шахслар, тадбиркорлар, мутахассислар ва олимлар ўртасида иқтисодий, ижтимоий ва бошқа масалаларда алоқаларни йўлга қўядиган платформани яратишдан иборат.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан