Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






52 нафар ўзбекистонлик ёниб кетган автобуснинг эгаси топилмаяпти. Фожиа учун ким жавоб беради?
11.04.2018 15:16,  
6

Ақтўбе вилоятида ҳалок бўлган 52 нафар ўзбекистонлик ҳолати бўйича жиноий иш деярли ўз якунига етган, бироқ автобус эгаси қидирувда. Бу ҳақда Қозоғистон Бош прокуратураси жамоатчилик манфаатларини ҳимоя қилиш хизмати бошлиғи Азамат Дюсембеков маълум қилди. 

"Иш деярли якунланди, гумонланувчилар ва уларнинг ҳимоячилари у билан танишмоқда. Улар ўз айбларини тан олмаяптилар. Бироқ транспорт воситасини экслуатация қилиш қоидаларини бузиш оқибатида икки ва ундан ортиқ кишиларни ўлимига олиб келиш ҳолати бўйича айб қўйилмоқда", — деди Дюсембеков.

Эгасига келадиган бўлсак, бу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 348 — моддаси бўйича тергов олиб борилмоқда. Яъни техник носоз бўлган автобусни фойдаланишга чиқариб юбориш ҳолати бўйича автобус эгаларини жавобгарлигини назарда тутади.

"Бироқ ҳозир бу модда бўйича жиноий иш шахсларсиз қўзғатилган. Автобус эгаси Мехтиев қидирувда. Тергов давомида кимни ва қандай жавобгарликка тортиш масаласи ҳал қилинади. Бу ерда эгалар ва мулкдорлар назарда тутилмоқда", — деб таъкидлади ҳимоя хизмати раҳбари.

Тергов департаменти томонидан Ақтўбе вилоятида 52 кишининг ҳалок бўлиши ҳолати юзасидан Қозоғистон ЖКнинг 345-моддаси 4-қисми ва 348-моддаси 4-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, 18 январь куни Чимкент-Самара автотрассасида ичида 57 киши бўлган автобус ёниб кетганди. Ёнғин оқибатида 52 нафар киши ҳалок бўлган, 3 нафар қозоғистонлик ва 2 нафар ўзбекистонлик фуқаро омон қолган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан