Ўзбекистон Давлат Статистика қўмитаси 2018 йилнинг 1 квартали бўйича аҳоли даромадлари ҳақидаги ҳисоботни эълон қилди.
Хабарда айтилишига кўра, 2018 йилнинг январь – март ойларида, ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан, ойлик маош энг кўп миқдорда ахборот технологиялари ва алоқа (+28,9 фоиз), молия ва суғурта (+28,6 фоиз), саноат (+27 фоиз) ва қурилиш (+24,8 фоиз) соҳаларида ошган.
Шунингдек, давлат Статистика қўмитаси, бошқа соҳаларга нисбатан ўртача маош миқдори энг кўп бўлган соҳа сифатида – молия ва суғурталаш соҳасини айтмоқда. Ушбу соҳада расмий маош миқдори бошқа соҳаларга нисбатан 79,2 фоиз кўп бўлган кузатилган.